Голландиянинг қурилиш ширкати MVRDV томонидан тайёрланган лойиҳа АҚШни карахт аҳволга солиб қўйди. Чунки ушбу фирма томонидан Жанубий Корея пойтахти Сеулда қурилиши мўлжалланган осмонўпар бинолар лойиҳаси 2011 йилнинг 11 сентябрида Нью- Йорк шаҳрида бўлиб ўтган портлашни эсга солди. "Булут" номли бу лойиҳага кўра икки баланд бино ўртаси бир- бирига бирлаштирган бўлиб, ташқарига бўртиб чиққан хоналари билан чиндан ўша мудҳиш портлаш лавҳасини эслатади. АҚШдан бўлган норозиликлардан сўнг Голландия ширкати бундай ўхшашлик қилишни атай қилишмаганини ва агар кимларнидир бундан қалби ранжиган бўлса узр сўрашини