QWERTY.FORUM QWERTY.MOVIE QWERTY.BILLING QWERTY.MUSIC QWERTY.SOFT QWERTY.SERVICE DR.WEB KASPERSKY QWERTY.POLYGON QWERTY.PHOTO QWERTY.VIDEO QWERTY.RADIO QWERTY.BLOG QWERTY.MAIL QWERTY.PAY
{info}
Главная » Файлы » Shou

СЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!
28.01.2012, 20:29
САРДОР РАҲИМХОНГА ОТИЛГАН "ТОШЛАР". ЯНГИ "ПРОВАКАЦИЯ" ЁКИ "ТИРНОҚ ОСТИДАН КИР ҚИДИРИШ"?

"Даракчи” газетаси қандай мақташни ҳам, қандай савалашни ҳам яхши билади. Бироқ, бир-икки журналист қалами билан бутун бир газета жамоасини ёмонлаб бўлмайди. Нашрнинг сўнгги сонида Сардор Раҳимхонга роса тошлар отилган. Отилганда ҳам қанақаки! Бироқ, журналист бу мақола орқали нима мақсадни кўзлагани номаълум. Яна янги кўнгилхушлик уруғини экишми? Қўшиқ муаллифи таҳририятга жанжал қилиб келибдими ё ёзиш учун янги жанжални ўйлаб топиш мақсадида муаллиф излаб топилган? Қизиқ, шунча пайт янгилик олиш учун тезкорлик билан топилиб қоладиган Раҳимхон айнан ўша интервью маҳалида телефонини ўчиб қолганмикан? Сирли саволларнинг кети узилмайди? Миллий санъат учун жонбозлик кўрсатаётган саноқли ёш ижодкорлар бўлса, уларнинг етакчиларидан бири шуниси десак, фикримизни инкор этмасангиз керак. Шеър қаторидаги у-бу сўзлар алмаштирилса, мослаштирилса, бунинг нимаси катта хатолик? Санъатимиз айрим ижодкорлар томонидан "плагиат”, кўрчирмачилик, қароқчилик, шундай яхлит ўғирлик ботқоғига ботиралаётган маҳал, ўз йўлидан оғишмай ижод қилаётган, мақсади аниқ, куйлаётган қўшиғи аниқ, ҳеч кимга ҳалақит бермаётганлар ишидан айб топиш, тирноқ остидан кир қидиришдан бошқаси эмас. Қўшиқлари оммалашса, ҳар тарафдан бир эга топилиши бу аниқ гап. Шу тароналар куйланмаганида, борингки, оммалашмаганида ҳам шундай мақолалар ёзилармиди? Мавзу, жуда савалашга арзигулик мавзулар ва хонандалар қалашиб ётибди, агар керак бўлса! Ҳеч бўлмаса, тўғри кетаётганини тинч қўяйлик, азиз ҳамкасблар. Шеърдаги сўзларни бўлар-бўлмас, балчиққа ботгани билан алмаштирилган бўлса ҳам боз устига, бироқ, "Охунингман” деган сўзни "Сардорингман” қилиб куйласа, осмон узилиб ерга тушибдими? Шунчалик эзгулик юрангингизда жо экан, уришганлари бўлса яраштириб, ками бўлса юзига айтиш аслида фойдалироқ иш эмасми? Ҳам, нашр учун, ҳам ўқувчи учун! Қайси биримизда хатолик ва камчилик йўқ, аслида! Санъаткорлар қаламимиздан айб қидиришга ўтиб олса, биз улардан аламимизни, ўчимизни қўлдаги қаламни найзага айлантириб олсак, уят бўлади. Аслида, Сардор бундан хурсанд бўлиши керак. Ҳадеб ширин чой ичиш ҳам жонга тегиб қолади. Бир-бир қалампирли салат еб турса ҳам унинг ҳам ўз мазаси бор. Айни замонда, яхши мақолалардан, мақтовлардан кўра, одамаларга ҳам шундай иғвосифат нарсалар ёқиб қолган. Журналист ҳам нон топиши керак-ку? Яхши гонорар учун санчқили мавзу керак...Ҳечқиси йўқ. Ўтани ўтди. Ёзган ёзди. Ўқиган ўқиди. Ҳар бир "акиллаган”га назар ташлаб, ҳисоблашаверсангиз, мақсадингизга етмай қоласиз. Муҳими, олдиндаги эзгу мақсадга элтувчи, манзилга элтувчи йўллардан адашмаслик. Дарвоқе, мақолага батафсил тўхталмадик. Яна қўшимча реклама қилгимиз ҳам йўқ. Керак бўлса топиб ўқирсиз. Муҳими, бир-биримизни салгина қадрлашни ҳам унутмасак бўлгани!

ЮЛДУЗ ЭНДИ ТУРКЛАРДАН-ДА КУЧЛИРОҚ, ЖОЗИБАДОР КУЙЛАШИНИ ИСБОТЛАДИ! ИККИ МЕГАЮЛДУЗДАН МЕГАХИТ ТУРКИЯНИНГ БАРЧА ТЕЛЕКАНАЛЛАРИНИ ЗАБТ ЭТДИ! 

Аҳ, Юлдуз қойил қолдиришни яхши билади. Бир-бир дилингни оғритиб турса ҳам, санъатига келганда ҳаммасини унутиб юборасан. Айримлар тилида ёмонлагани билан, ич-ичидан севади уни. Туркияда, мусофирчиликда кун кўриш ўзи эмас. Айниқса, катта дошқозонда, санъат қозонида қайнаш! Иккита қўчқор битта қозонда қайнамайди, деймиз...Қўчқор каллалар кўп бўлса-чи? О, бу қанчалар мушкул! Туркия шоу оламида шундай фаол ижод қилар экан, примадонна ҳамма каллаларни ён атрофга сочиб юбориши тайин! Бу мақтов эмас, янги клипидан кейинги илиқ таассуротлар, фахр туйғуси тебратган қалам. "Diyemem”- икки мегаюлдуз, Сардор Ўртач ва Юлдуз Усмонова ижросидаги дуэт. Клип шу қадар содда, шу қадар маҳзунки сизни хаёлга чулғайди. Қора тун, қора либос, қора ранглар жилоси...Хуллас, таъбингизга тегмайдиган сокинлик! Айрилиқ онлари, соғинч лаҳзаларига руҳингиз уйғунлашиб кетади. Клипни шунчаки томоша қилиш керак. Чунки, таърифлар кети узилмайди. Ёзаман десангиз, ҳислар тўлқини ҳам битмайди...Баракалла, Юлдуз! Яна бир бор қандай кучли истеъдод эгаси эканлигингни исбот эта олдинг!

ЎЗБЕК ШАШМАҚОМИ ОКЕАН ОРТИДА ҲАММАНИ ЎЗИГА МАҲЛИЁ ЭТДИ! НЬЮ- ЙОРКДАГИ ЭНГ НУФУЗЛИ КОНЦЕРТ ЗАЛИДА МОҲИР СОЗАНДАЛАРИМИЗ КОНЦЕРТИ!

"Shashmaqom Forever” («Шашмақом абадий”) фестивали ташкилотчилари: Фонд Форум, Нью-Йоркдаги Ўзбекистон Консуллиги, Америка анъанавий мусиқа ва рақс маркази, Канаданинг Бухоро яҳудиийлари Конгресси. 

Нью-Йордаги ҳашаматли Карнеги Холлда ўтказилган тадбирда ҳофиз ва созандалар турфа мақомларни ҳамда миллий санъатимиз дарғаларидан бири Турғун Алиматов репертуарларидан қўшиқларни маҳорат билан ижро этишган. Устоз санъаткорнинг ўғиллари Адлишер ва Валишер Алиматовлар, невараси Аброр Зуфаровлар билан биргаликда Америкада яшовчи мумтоз қўшиқ ижрочилари Авром ва Шумиэл Толмасовлар, Эзро Малаков, Ошер Бараевлар ҳам қўшиқ куйлаб кечанинг файзли ўтишида ўз ҳиссаларини қўшишган. 

300 меҳмон ичида шаҳар ҳокимияти, дипломотик корпус, халқаро ташкилотлар, бизнес доиралар вакиллари бўлган. 

Концертда ҳам, концертдан кейин нутқ сўзлаганган хорижлик мезбон ва меҳмонлар "Шашмақом”нинг сеҳрли таъсири, дунё мусиқастида бетакрор ўрни борлигига алоҳида урғу беришган. Ўзбек санъати ҳамиша гуллайверсин!

Категория: Shou | Добавил: Admin | Теги: СЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!
Просмотров: 803 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

SAYTIMIZ YOQDIMI
Всего ответов: 102