Мен учун доим қадрли ва азиз бўлган жондан азиз мухлисларим! Барчангизни 2012 йил билан чин қалбимдан табрийлайман. Юртбошимизнинг ташаббуслари билан бу йил "Мустаҳкам оила йили" деб эълон қилиниши ҳам бежизга эмас. Барча юртдошларимизга оилавий бахт, хонадонларига қут- барака, тинчлик хотиржамлик тилайман. Атрофни кузатсангиз шаҳримиз кўчалари байрамона руҳда. Юртимизда амалга оширилаётган улкан ишларни кўриб ич ичингдан ички ифтихор ҳисси туғилади. Келаётган йил ҳам барчамиз учун мана шундай омадли ва хайрли келсин. Ватанимизга кўз тегмасин!
|