Сўнгги пайтлар ўзининг ажойиб қўшиқлари билан машҳурлигини ошириб бораётган хонанда Шоҳруххон, ҳисоб бўйича иккинчи яккахон концерт дастурини тақдим этаяпти...
Ишчи номи "Зўрсан” деб юритилаётган концерт "Тарона Рекардс” студияси билан ҳамкорликда тайёрланяпти. 13-14 январ кунлари бўлиб ўтадиган концертда, дуэтдош меҳмонлар ҳам бор.
Бундан ташқари, хонанда айни кунларда концертга тайёрланиш билан бир қаторда мухлислари учун олтита янги қўшиқ куйлаган. Турли йўналишлардаги тароналар концерт кунигача кетма-кет тақдим этилиб борилади.
Хонанданинг ижоди ва концерт ҳақидаги қизиқарли маълумотларни тез кунларда газетамиз орқали уюштирилган суҳбат орқали ўқишингиз мумкин.
|